Ўзбекистонда суриштирувчи ва терговчилар махсус портфеллар билан таъминланди

09.02.2018 | Ўзбекистон | 2569

Ўзбекистонда суриштирувчилар ва терговчилар тергов ҳаракатларини ўтказиш жараёнида турли изларни, ашёларни топиш, кузатиш, кўчириб олиш ва қайд этиш учун зарур техник воситаларни жамлаган махсус тергов портфеллари билан таъминланди.

ИИВ маълумотларига кўра, махсус сумкаларнинг жорий этилиши, терговчи ва суриштирувчилар томонидан жиноятларни фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилишда уларга далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва тадқиқ қилиш жараёнида жуда ҳам катта амалий аҳамиятга эга.

"Мазкур портфелда ҳодиса жойини сифатли кўздан кечириш, турли изларини ва бошқа ашёвий далилларни аниқлаш, олиш, сақлаш ва ҳодиса жойи ҳолатини тезкор қайд қилиш учун тўлиқ қўлайлик ва имконият берувчи замонавий техник-криминалистик воситалар (замонавий фото- ва видеокамера, ноутбук ва овоз ёзиб олиш), процессуал ҳужжатлар намуналари жамланган, шунингдек унда ходиса жойида жиноят натижасида тиббий ёрдамга муҳтож жабрланувчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун аптечка мавжуд", — деб таъкидлашди ИИВ Тергов департаментида.