Кеча, 8 февраль куни Шавкат Мирзиёев МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни сотқин деган ҳақида хабар қилган эдик.
Бугун, 9 февраль куни Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда МХХ ходимлари ҳақида ўз фикрини билдиргани борасидаги аудиоёзув, ижтимоий тармоқларда “яшин тезлигида” айланмоқда ва унга ўқувчилар турлича фикр билдирмоқда, деб ёзмоқда Uznews.
Бунда, Президент Шавкат Мирзиёев МХХ фаолиятини аёвсиз танқид қилган. У МХХ ходимларини, "сотқин", "ит" деган ва улар давлатга қимматга тушгани ҳамда ҳаммани шарманда қилганини таъкидлаган.
Шавкат Мирзиёевнинг бу ҳақдаги тўлиқ фикрларини ушбу аудиоёзув орқали тинглашингиз мумкин.