Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги қачон очилиши маълум қилинди
9.02.2018 18:07,  
8

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги 2018 йил мартида очилиши керак. Бу ҳақда Россия ТИВнинг Санкт-Петербургдаги вакили Владимир Запеваловга асосланиб РИА Новости хабар берди.

"Бизда яна бир консуллик пайдо бўлади – бу Ўзбекистон консуллиги… Умид қиламанки, у март ойида консул экзекватура (хорижий давлат консули ўз вазифаларини бажариши учун РФ ТИВнинг розилик бериши) олиши билан очилади", — деди у.

Запеваловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон консуллиги ходимлари аллақачон Петербургга келишган. Унинг фикрича, шаҳарда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этиши боис ушбу давлат Бош консуллиги "энг талабгир" консулликлардан бўлади.

Запевалов ҳозирда Петербургда 34та бош консуллик ҳамда 25 нафар фахрий консуллар ишлаётганини эслатиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан