Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари ишдан бўшатилди
10.02.2018 13:26,  
6

Фарғона вилоятида вазифасига масъулиятсизлик билан қарагани учун қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари ишдан бўшатилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбамиз.

Вилоятдаги барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронаж ишлари, тор соҳа мутахассислари кўрикларини талаб даражасида ташкил этмагани ва берилган топшириқларга етарли даражада эътибор қаратмаганлиги сабабли Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими А.Нигманова ўз эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиқ ўринбосари О. Қосимова, туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси масъул ходими М. Раҳмонова ҳамда болалар бўлими масъул ходими М.Ғаниева туман аҳолисини тиббий патронаж кўриги билан қамраб олиш ишларини талаб даражасида бажармаганлиги, тиббиёт бўйича берилган топшириқларни суст бажаргани учун вазифасидан озод этилди.

Мазкур туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлими мудири М.Болтабоев ҳамда бўлим мутасадди ходими Д.Бурхоновалар ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Улар "103" тез тиббий ёрдам хизмати ишларини талаб даражасида ташкил этмаганлиги, давлат раҳбарининг 2017 йил 30 мартдаги селектор йиғилишда шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминламаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Боғдод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ю. Абдусатторов, Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Абдураҳмонов, Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Т. Мамажонов, Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Турсунхўжаев, Олтиариқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири Ш. Бузруковларнинг 3 ойлик маоши давлат ҳисобига ўтказилди.

Вилоятда ўтказилган текширишлар натижасида уларнинг бошқарувда йўл қўйган камчиликлари туфайли аҳолининг тиббий ёрдамга муҳтож қатламига бирламчи тиббий-санитария хизмати талаб даражасида кўрсатилмаган ва натижада фаолиятда қатор камчиликлар кузатилган.

Яқинда Андижон вилоятида ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун бирданига саккиз нафар тиббиёт муассасалари раҳбарлари ишдан бўшатилганди. Аввалроқ эса Тошкент шаҳридаги 4-клиник касалхонаси масъул шахслари беморга қўполлик қилгани учун вазифасидан озод этилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан