Бухорода сайёҳлар учун театрлаштирилган томошалар йўлга қўйилди

12.02.2018 | Ўзбекистон | 2330

Ўзбекистон туризм қўмитаси сайёҳларга Бухоро амирлиги даврига саёҳат қилиш имконини тақдим этмоқда, деб хабар қилди қўмита матбуот-хизмати.

Эндиликда қадимий Арк қалъасида театрлаштирилган томошалар йўлга қўйилган.

Лойиҳага кўра, томошабинларга Бухоро Амирининг расмий чиқишлари кўрсатиб берилади. Хусусан, томошаларнинг бирида Амирнинг Эрон, Хитой ва Россиядан келган элчиларни қабул қилиш маросимига гувоҳ бўлиш мумкин.

Томоша кичик концерт дастури билан якунланади.

Таъкидланишича, туризм қўмитаси худди шундай лойиҳаларни Самарқанд, Шаҳрисабз, Қўқон сингари бошқа тарихий марказларда ҳам ҳаётга татбиқ этишни режалаштирган.