Наманганда ЙПХ инспекторини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

12.02.2018 | Жамият | 2634

10 февраль куни соат 00.30да Наманган шаҳрида фуқаро “Спарк” русумли автомашинани И.Каримов кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабига бўйсунмаган. Ҳайдовчи автомашинада инспекторни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Натижада ЙПХ инспектори жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича шаҳарнинг Гўзал 1-берк кўчаси 4-уйда яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро қўлга олинган.