Бомба борлиги тўғрисида ёлғон хабар берган аёл жаримага тортилади

12.02.2018 | Жамият | 2437

Тошкентда мактаб интернати ҳудудида бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган аёлга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Л.Кучеренко маст ҳолда 103-сонли ақли заифлар мактаб-интернатида ўқиётган ўғли И.В.ни уйига олиб кетгани келганида интернат раҳбарияти маст ҳолда бўлгани учун олиб кетишига рухсат бермаган. Кучеренко Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб, юқоридаги мактаб интернати ҳудудида бомба бор, деб ёлғон хабар берган.

"Хабар келиб тушгандан кейин, воқеа жойига нафақат тергов-қидирув гуруҳи, балки портловчи қурилмани қидирувчи бўлинма ҳам етиб борди. Яхшиямки, хабар тасдиқланмади", — деб таъкидлади ИИББ бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Унинг сўзларига кўра, кейинчалик бомба ҳақида хабар берган аёл кучли маст ҳолатда бўлганлиги аниқланди.

"Ҳозирги вақтда унга нисбатан дастлабки текширув ўтказилмоқда. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 199-моддаси махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик бўйича маъмурий жазо чорасини кўриш масаласи ҳал қилинмоқда", — деди Дониёр Тошхўжаев.

Таъкидлаб ўтамиз, ушбу модда бўйича аёл энг кам иш ҳақининг бир барваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (172 240 сўм).