Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталар курсини янгилади
13.11.2017 19:25,  
6

Ўзбекистон Марказий банки 14 ноябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 1,67 сўмга кўтарилиб, 8069,29 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси 35,83 сўмга тушиб, 9403,14 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 36 тийинга арзонлашиб, 136,26 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация жорий этилганди.

Марказий банки раҳбариятининг маълум қилишича, жисмоний шахслар томонидан сентябрь-октябрь ойлари давомида банклар орқали ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди. Экспорт қилувчиларнинг валюта сотувидан тушган фойдаси икки бараварга кўпайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан