Ўзбекистонда ўғил отасини пичоқлаб ўлдирди

12.02.2018 | Жамият | 4142

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, фожиа Қашқадарё вилоятининг Косон туманида содир бўлган. Ота ва фарзанд ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида 19 ёшли фуқаро пичоқ билан отасининг чап тарафига зарба берган.

Олинган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи 10 февраль куни соат 16:50 да вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, бош гумондор хавфсизлик юзасидан қўлга олинган.