Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Афғонистон хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди
12.02.2018 17:29,  
2

10 февраль куни Тошкентда Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, хабар берди ЎзА.

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 4−6 декабрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида қўшма комиссиясини тузиш ҳақидаги келишувга эришилган эди. Унинг таркибига Ўзбекистон ва Афғонистон Хавфсизлик кенгашлари аппарати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари киритилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, қурол савдоси ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш ва уюшган трансмиллий жиноятчиликнинг бошқа шаклларига барҳам бериш масалаларидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Божхона билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш, давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Хавфсизликни таъминлаш, қўшма тараққиёт ва инфратузилма лойиҳалари, жумладан, Мозори-Шариф — Ҳирот темир йўли ҳамда Сурхон — Пули-Хумри электр узатиш линияси қурилишини амалга ошириш, шунингдек, Кобул ва Мозори-Шариф шаҳарларидаги ишлаб чиқариш корхоналари, марказлари, савдо уйлари хавфсиз фаолиятини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги кўп қиррали ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг ижобий динамикаси қайд этилди. Транзит-транспорт, инфратузилма, савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика ва бошқа муҳим соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги нафақат икки томонлама, балки кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлик билдирилди.

Йиғилишда Афғонистон ва Марказий Осиёда узоқ истиқболли барқарорликни таъминлашда тинчлик, изчил тараққиёт ва хавфсизлик масалаларининг узвий боғлиқлиги таъкидланди. Шу жиҳатдан Марказий Осиёда тинчлик, ҳамкорлик ва фаровонлик ҳудудини яратиш мақсадида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда афғон муаммосини ҳал қилишнинг сиёсий-дипломатик воситаларидан янада самарали фойдаланиш орқали Афғонистонни қўллаб-қувватлаш муҳим экани қайд этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан