Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёмғир ва қор: Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво оқими келмоқда
12.02.2018 17:35,  
14

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, республикада 14-17 феврал кунлари об-ҳаво башорати маълум қилинди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 14 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 15-17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 февралда вақти-вақти билан шамол тезлиги 17-22 м/с гача, кучайиш вақтида 23-28 м/с гача бўлиши мумкин. Ҳарорат 14 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 15-17 февралда кечаси 10-15 даража совуқ; Устюртда 18-20 даража совуқгача бўлади, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқгача аста-секин кўтарилади. Хоразм вилоятида кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 14-15 февралда 1-6 даража совуқ бўлади, 16-17 февралда 0-5 даража илиқгача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14-15 февралда ёғингарчилик (ёмғир, 15 февралда қорга айланиши мумкин), 14-15 февралда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 16-17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 февралда шамол тезлиги 17-22 м/с гача, кучайиш вақтида 23-28 м/с гача бўлиши мумкин. Ҳарорат 14 февралда кечаси 2-7о илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 15-17 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади; чўл ҳудудларда 14 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 15-17 февралда кечаси 10-15 даража совуқ бўлади; кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқгача аста-секин кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14-15 февралда ёғингарчилик (ёмғир, 15 февралда қорга айланиши мумкин), 14-15 февралда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 16-17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 февралда вақти-вақти билан шамол тезлиги 17-22 м/с гача, кучайиш вақтида 23-28 м/с гача бўлиши мумкин. Ҳарорат 14 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 15 февралда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқгача, 16-17 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14-15 февралда ёғингарчилик (ёмғир, 15 февралда қорга айланиши мумкин), 14-15 февралда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 16-17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 февралда вақти-вақти билан шамол тезлиги 17-22 м/с гача, кучайиш вақтида 23-28 м/с гача бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 февралда 4-9 даража илиқ, 15-17 февралда 2-7 даража совуқ бўлади, кундузи 8-13 даража илиқдан 0-5 даража илиқгача ўзгариб туради.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14-16 февралда ёғингарчилик (ёмғир, 15-16 февралда қорга айланиши мумкин), 14-15 февралда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 февралда вақти-вақти билан 17-22 м/с гача кучайиш мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 февралда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 16-17 февралда 2-7 даража совуқ, кундузи 14 февралда 5-10 даража илиқ бўлади, 15-17 февралда 2 даража совуқ-3 даража илиқгача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 14-16 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14-15 февралда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 февралда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиш мумкин. Ҳарорат 14 февралда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади, 15-17 февралда кечаси 8-13 даража совуқгача, кундузи 2-7 даража совуқгача пасаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан