Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қозоғистон ягона ахборот майдони яратишни режалаштирмоқда
13.02.2018 01:13,  
17

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашди. Мулоқот чоғида икки мамлакатнинг ахборот соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри "Казинформ" ахборот агентлиги хабари асосида.

Унда имзоланган шартномалар, келишувлар ва маслаҳатлашувлар асосида, шунингдек, икки давлат ҳудудида телерадиодастурларни эркин алмашиш ва тарқатиш йўли билан ягона ахборот майдонини яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.

"Бугунги учрашувда ахборот майдони соҳасидаги алоқалар масалалари муҳокама қилинди, — дейди Е.Утембаев. — Натижада телерадиоузатиш жабҳасида иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган "йўл харитаси"ни тузиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур "йўл харитаси" ҳам Қозоғистонда, ҳам Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий жараёнларни кўрсатиш имконини берадиган қўшма илмий ва таълим, айни чоғда ахборот дастурларини яратишга хизмат қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон билан биргаликда қўшма радио тузиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Аслида бу биз учун жуда яқин ва самарали ҳисобланади, қолаверса, умумий аудитория топишда муҳим аҳамиятга эга".

У ҳар икки давлат иқтисодиётини рақамлаштириш учун ахборот маконида яқиндан интеграцияни йўлга қўйиш ва ўзаро қўшма технологияларни яратиши муҳимлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

МТРК раиси ахборот майдонида ҳамкорлик қилиш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиёда ўзига хос кескин ўсиш намойиш этиш орқали мустаҳкам алоқалар бўйича барчага намуна кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан