Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек-қирғиз банклари ўзаро савдо операцияларини молиялаштиради
13.02.2018 13:46,  
5

Ўзбекистон ва Қирғизистон банклари орасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Яқинда Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Қирғизистонга ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий банки, “Асака” банк ва “Саноатқурилишбанки” Қирғизистоннинг "РСК Банком" ва "Айыл Банк"лари билан ҳамкорлик шартномалари имзолашди.

Имзоланган шартномаларда банклар орасидаги кредит чекловлари, савдо, экспорт ва импорт операцияларини молиялаштириш механизмлари ҳақида келишиб олинган.

Ушбу шартномаларда белгиланган шарт-шароитлар ҳақидаги дастлабки келишувларга ўтган йилнинг декабрь ойида эришилган эди. Ўшанда давлар орасида молиявий ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланган эди.

Шунингдек, ҳукуматлараро шартнома Ўзбекистон тижорат банклари томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Қирғизистон бозорига етказиб бериш учун 100 миллион долларгача бўлган миқдорда махсус кредит линиялари очишни ҳам назарда тутган.

Яқин вақт ичида икки мамлакат етакчи ишлаб чиқарувчилари иштирокида молиялаштириш рўйхатига киритилган маҳсулотлар рўйхатини белгилаб олишга келишилди.

Ана шундай шартномалардан бири Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникасини "Айыл банк" орқали молиялаштириш йўли билан Қирғизистонга етказиб бериш назарда тутилган. Шартнома умумий қиймати 600 минг доллар бўлган асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни назарда тутган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон қўшни мамлакатга тўқимачилик маҳсулотлари, ҳўл ва қайта ишланган мевалар, табиий газ, минерал ўғитлар, пластмасса, пойабзал, сопол маҳсулотлар, рангли металлар, электр ва механик маҳсулотлар экспорт қилади.

Қирғизистондан Ўзбекистонга транспорт воситалари, қора металлом, энергия манбаалари, қурилиш материаллари, ойна маҳсулотлари олиб келинади.

Айни дамда Ўзбекистонда Қирғизистон сармояси иштирокида ташкил этилган 53та корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан 4 таси – 100% қирғиз сармояси ёрдамида ташкил этилган.

Қирғизистон корхоналари фаолият юритаётган асосий соҳалар бу – қурилиш материаллари, қандолат маҳсулотлари, пойабзал, чакана савдо, ошхона хизмати, реклама хизматлари ва тарнспорт-экспедиторлик хизматлари.  

Қирғизистон ҳудудида эса Ўзбекистон сармояси иштирокида 20 та корхона ташкил қилинган. Улардан 18 таси фаол хўжалик субъектидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан