Фарғонада тадбиркорни аёвсиз калтаклаб, сўнг ёқиб юборишди

13.02.2018 | Жамият | 4733

Фарғона вилояти Риштон туманида беш киши 1977 йилда туғилган хусусий тадбиркор Р.Мамадалиевни аёвсиз калтаклаб, сўнг ёқиб юборишган, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

3 февраль куни соат 11.00 ларда Боғдод тумани Мирзаобод МФЙ яшовчилар У.Раҳимов, Ш.Миролимов, С.Ғуломқодировлар маст ҳолда бўлган танишлари, Ж.Турғунов ва Д.Хасановлар билан бирга Р.Мамадалиевни Риштон туманидаги «Бўстон маззали таомлари» номли чойхонадан кўчага чақиртириб, «Ласетти»га ўтқизиб уни «Мирзаобод тутзори» фермер хўжалиги дала майдонига олиб боришган. Р.Мамадалиевни қасддан ўлдириш мақсадида бир неча маротаба уриб ҳушсиз ҳолатга келтириб, содир этган жиноятларини яшириш учун унинг устига бензин сепиб ёқиб юборишган.

Кўрилган чоралар натижасида У.Раҳимов, Ш.Миролимов, С.Ғуломқодиров, Ж.Турғунов ва Д.Хасановлар қўлга олинган.