Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш тўғрисида фармойиш қабул қилинди
13.02.2018 14:00,  
6

Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш тўғрисидаги Президент фармойиши қабул қилинди, деб хабар қилади "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Фармойишда қайд этилишича, юртимизда космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун базавий инфратузилма ҳамда улкан имкониятлар мавжуд.

Шу билан биргаликда сўнгги йилларда космонавтика соҳасида жиддий тадқиқотлар олиб борилмаган, халқаро ҳамкорлик тўхтатилган, инфратузилма эса ҳозирги кун талабига жавоб бермайди.

Фармойиш билан тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш мақсадида ишчи комиссия тузилмоқда.

Комиссия бир қатор вазифлар билан биргаликда космик ва спутник технологияларни жорий этиш бўйича техник иқтисодий лойиҳаларни комплекс таҳлил қилади, мазкур технологияларни ўзига хос жиҳатларини ўрганади, спутник алоқаси бўйича миллий тизимни яратиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан