Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Корея иштирокида янги тўқимачилик технопарки ишга тушади
13.02.2018 14:47,  
12

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ушбу йилнинг сентябрь ойида Тошкентда замонавий тўқимачилик технопарки ишга туширишни режалаштирган.

Бу ҳақида сешанба куни бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Корея иқтисодий ҳамкорлик музокараларида  Давлат инвестициялар қўмитаси раиси Азим Ахмадхўжаев хабар қилди.

Янги технопарк Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳудудида жойлашган бўлади. Лойиҳа қиймати 15 миллион доллар бўлиб, у Жанубий Корея ҳукумати томонидан ажратилган грант маблағлар эвазига молиялаштирилади. Ушбу маблағ асбоб-ускуна сотиб олиш ва ишчиларни ўқитишга сарфланади.

Технопаркнинг асосий вазифаси – Ўзбекистон енгил саноати корхоналарида Кореянинг энг сўнгги инновацияларини жорий этишдан иборат бўлади. Ундан ташқари технопаркда материалларни ўрганиш, бўяш, кийим-кечак дизайни ва муқобил энергия манбааларини ўрганиш жойрий этилади.

Технопарк таркибида умумий майдони 10 минг квадрат метр бўлган, қуёш батареялари билан жиҳозланган уч ва беш қаватли маъмурий бинолар қурилади.  Ундан  ташқари ҳудуднинг 4 минг квадрат метри ўқув синфлари, кўргазма заллари, лаборатория ва офислар қурилиши учун ажратилади.

Технопарк лаборатиорияси тўқимачилик, бўёқчилик ва тикувчилик соҳасидаги энг замонавий ускуналар намуналари билан жиҳозланган бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан