Андижон вилоятидаги Учтепа конидан нефть чиқди

13.02.2018 | Ўзбекистон | 3799

Андижон вилоятидаги нефть-газчиларнинг маълумот беришича, ўтган йили қазиш бошланган Учтепа конидан нефть чиққан. Sof.uz ўтган йилнинг октябрида Булоқбоши туманида жойлашган ушбу кондан газ отилиб чиққанини ёзган эди. Газ кони Булоқбоши туманининг Кулла ва Учтепа қишлоқларига яқин ҳудудда очилган. Қудуқдан газ конденсати ҳам олинмоқда. Газ неоген ётқизиқларидан чиққан бўлиб, 1,1-1,2 км чуқурликда ётибди.

Учтепада қазилган бешинчи қудуқ эса нефть оқимини берди. Мутахассисларнинг баҳолашича, конда нефт захираси унчалик катта эмас. Нефт чиқиш чоғида кичик ёнғин юз берган ва тезда бартараф этилган.