Жанубий Корея Президенти Ўзбекистонга келади

14.02.2018 | Жаҳон | 2556

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради “Халқ сўзи”. Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У Тошкент шаҳрида очилган Ўзбекистон – Корея Республикаси бизнес форумида бу ҳақда маълум қилган.  

Элчининг таъкидлашича, айнан ҳозир Жанубий Корея коорпорациялари Ўзбекистон билан ҳамкорликни жиддий олиб бориши керак. У мазкур бизнес-мулоқот доирасида томонлар кўплаб амалий натижаларни қўлга киритишларига умид билдирди.
 
Ўз ишини бошлаган бизнес форумда 60 га яқин хорижлик меҳмонлар иштирок этаяпти. Жанубий Корея делегациясига ушбу мамлакат бош вазири ўринбосари, молия вазири Ким Донг Ён  бошчилик қилаяпти.