Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автотестнинг монопол ҳуқуқини бекор қилиш бўйича қарор тайёрланмоқда
14.02.2018 03:12,  
6

Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Avtotest’нинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан