Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахтда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин
14.02.2018 13:33,  
2

Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида Ўзбекистон фуқаросининг Тошкент ва Тошкент вилоятида бўлиб туриш муддатини узайтириш таклиф қилинган Президент қарори лойиҳасини тақдим этди.

201 йилги Давлат дастурида 2012 йил 16 августда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фуқаросининг пойтахт ҳудудида яшаш жойи бўйича доимий пропискага қўйиш ва ҳисобга олиш тартиблари тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш белгиланган.

Лойиҳада яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан бўлиш муддатини 10 кунга узайтириш (ҳозирда — 5 кун) таклиф қилинмоқда.

Мос равишда доимий яшаш жойи бўйича пропискадан чиқмасдан яшаш жойи бўйича ҳисобга туриш муддатини 10 кундан 1 йилгача ошириш (ҳозирда — 5 кундан 6 ойгача) режалаштирилмоқда (таълим олиш учун келган фуқаролар учун — ўқиш муддати давомига).

Ҳисобга туриш муддати фуқаронинг Тошкентга ёки Тошкент вилоятига келиш вақти темир йўл чиптаси ёки авиачипта асосида ҳисобланади. Ушбу чипталар йўқ бўлганда эса фуқаро вақтинча яшаш жойи бўйича профилактика инспекторига мурожаат қилиб, паспорт нусхасига етиб келган муддат кўрсатилган қайдни киритиб қўйиши лозим.

16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга қўйишда жавобгарлик ижарага олинган турар жойда у билан бирга яшаётган вояга етган шахсга юкланиши таклиф қилинмоқда. Ҳозирда бу жавобгарлик яшаш жойи тақдим этган турар жой эгасига юкланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан