Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ташлаб кетилган 7 кунлик чақалоқнинг онаси қидирилмоқда
14.02.2018 13:38,  
4

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида ўз боласни қолдириб кетган она ИИВ ходимлари томонидан қидирилмоқда, деб ёзади Uznews.

Шайхонтоҳур туманида 12 февраль куни соат тахминан 14.00 да осиё миллатига мансуб, 17-20 ёшлардаги номаълум аёл Алишер Навоий кўчасида жойлашган Марказий дорихона олдида турган Н.Мухторова ва А.Азизоваларни ёнига келиб, 3-7 кунлик соғлом қиз бола чақалоқни ушлаб туринглар деб, чақалоқни уларга бериб воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилди ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан