Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги профилактика инспекторларига шахсларни ўрганиш вазифаси юклатилди
15.02.2018 13:51,  
1

Тошкентдаги профилактика инспекторлари бириктирилган ҳудуддаги шахсларни ўрганадилар, дейилади Ҳукумат порталида эълон қилинган Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган янги Қарорда.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалар билан бир қаторда, янги вазифалар юклатилиши назарда тутилган.

Хусусан, профилактика инспекторлари эндиликда бириктирилган ҳудудда истиқомат қилувчи шахсларни ўрганиш ва келгусида уларнинг ҳар бирига ғайриижтимоий ёки бошқа ҳуқуққа хилоф хулқ-атвор эҳтимоли нуқтаи назаридан индивидуал ташхис қўйиш ҳамда профилактик аҳамиятга эга таъсирчан чораларни кўриш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунингдек, маҳаллада криминоген вазиятни яхшилашнинг энг муҳим омили сифатида бириктирилган ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилган чораларни амалга оширадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан