Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Афғонистонда бўлди
15.02.2018 14:06,  
1

Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор П. Эргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташрифини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари армиялари бош штаб бошлиқларининг йиллик конференциясида иштирок этди. Унда шунингдек, АҚШ/НАТОнинг "Қатъий қўллаб-қувватлов" миссияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон Қуролли кучлари олий раҳбарияти вакиллари қатнашди.

Халқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши биргаликда курашиш масалалари конференция кун тартибидаги асосий мавзулардан бўлди.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ташриф давомида делегация Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.

10 февраль куни Тошкентда ўзбек-афғон қўшма комиссиясининг хавфсизлик масалаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтган, унда томонлар террорчилик ва экстремизмга, қурол-яроғ савдосига, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ҳамда уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш истиқболларини муҳокама қилишганди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Тошкентда Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан