Ўзбекистонда Исроил томонидан ишлаб чиқарилган хавфли бўлган маҳсулот аниқланди

15.02.2018 | Ўзбекистон | 11345

“Ўзстандарт” агентлиги инсон саломатлигига жиддий зарар етказиш мумкин бўлган сотувдаги маҳсулот тўғрисида ахборот берди

Агентлик ахборотида қайд этилишича, “Ўзстандарт” давлат инспекторлари томонидан истеъмол бозорига оид маълумотлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинганда сифатсиз ва инсон саломатлигига зарар етказиш мумкин бўлган маҳсулот аниқланди. 

Ушбу хавфли маҳсулот — “Lift gel activateur” юз учун гель бўлиб, “NEWA” савдо белгиси остида Исроил давлатида ишлаб чиқарилган. Гель таркибида N-нитрозодиэтаноламин (NDELA) моддаси аниқланган. Бу модда канцероген ҳисобланади ва организмда хатарли ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.