Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва​ жаҳон чемпионати ​даврида патент берилмаслиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди
15.02.2018 14:25,  
1

Москва Кўп тармоқли миграция маркази футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати даврида патент бериш тўхтатилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

"Айни пайтда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган даврда патент бериш бўйича чекловлар киритиш кўзда тутилмаган", — дейилади марказнинг Facebook'даги саҳифасида.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ учинчи департаменти директори Александр Стерник миграция ҳисобини ташкил этиш бўйича Россия президентининг фармони билан маълум бир чекловлар киритилишини маълум қилганди. Хусусан, миграцион ҳисобга қайд этиш муддати қисқаради. Миграцион ҳисоб ва рўйхатга олиш дам олиш кунлари ҳам амалга оширилади.

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11 шаҳрида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан