Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратурада 9 та янги бошқарма ташкил қилинди
16.02.2018 16:05,  
16

Куни кеча, 15 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Ушбу фармон талабларига кўра, Бош прокуратура таркибида янги 9 бошқарма тузилди:

1. Ёнилғи-энергетик тармоғида қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

2. Молия-банк соҳасида қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

3. Божхона ва солиқ соҳаларида қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

4. Транспорт, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

5. Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

6. Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳимоя қилиш бошқармаси;

7. Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

8. Маъмурий судловда прокурор ваколатларини таъминлаш бошқармаси;

9. Терговни услубий таъминлаш бошқармаси.

Шу билан бирга, Бош прокурорга мутахасислиги юридик бўлмаган етарли билим ва тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахасисларни (иқтисодчилар, молиячилар, муҳандислар, ижтимоий соҳа мутахасислари ва бошқалар) ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан