Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қирғизистондан 500 минг тоннагача картошка сотиб олишга тайёр
16.02.2018 21:22,  
4

Ўзбекистон Қирғизистондан 500 минг тоннагача картошка сотиб олишга тайёр, деди Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков Жогорку Кенешнинг баҳорги экин ишларига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилишида.

Депутат Зиядин Жамалдинов чегаралар очилганидан сўнг картошка Ўзбекистонга фаол экспорт қилинаётганлигини эслатиб ўтди.

"Иссиқкўл ва Норин вилоятларида ҳамда Ўш вилоятининг Олой водийсида картошкани кўпроқ етиштириш бўйича топшириқ бериш зарур. Картошка етиштириш учун қанча майдон зарур бўлишини аниқлаш керак", — деди депутат.

Бош вазир 8-9 февраль кунлари Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Бишкекда бўлганлигини эслатди.

"Музокаралар ўтказилди, йилига 500 минг тоннагача картошка сотиб олишлари мумкинлигини айтишди. Бу жуда яхши. Иқтисодиёт ва Қишлоқ хўжалик вазирликлари бу борада иш олиб бормоқда", — деди Исаков.

Йиғилиш қатнашчиларининг маълум қилишларича, Қирғизистон корхоналари экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (гўшт-сут, картошка, мева-сабзавот, қуритилган мева ва ловия) етказиб беришга қизиқиш билдиришмоқда. Ўтган йили мамлакатда 395 минг тонна гўшт, бир миллион тоннадан ортиқ сабзавот, 103 минг тонна ловия, 241 минг тонна резавор ва 1,4 миллион тоннадан ортиқ картошка етиштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан