Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳаво йўллари парвозлар сонини кескин кўпайтиради
17.02.2018 13:08,  
1

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси баҳор-ёз мавсумида янги йўналишлар очиш билан бир қаторда амалга оширилаётган парвозлар сонини ҳам кўпайтиришни режалаштирмоқда.

МАК матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 24 майидан бошлаб, авиакомпания ҳафтасига бир марта Барселонага (Испания) парвозларни бажаришни бошлайди. Шунингдек, баҳор-ёз жадвалида Мумбайга (Ҳиндистон) ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Авиакомпания томонидан амалга оширилаётган қатновлар сони ҳам ортади. Нью-Йоркка парвозлар ҳафтасига уч марта, Истанбулга 10 марта, Сеулга 4 марта ва Новосибирскка уч марта бажарилади.

Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Европа ва Осиёнинг 40 дан зиёд шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан