Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тўғрисида янги маълумот эълон қилинди

17.02.2018 | Иқтисод | 3561

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат олтин-валюта захиралари тўғрисидаги янги ахборотни эълон қилди.

2018 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 28,774 миллиард долларни ташкил этди.

1 январда бу кўрсаткич 28 миллиард долларни ташкил этганди. Шу тариқа, бир ойда олтин-валюта захиралари ҳажми 700 миллион долларга кўпайди.

Бундан 14,7 миллиард доллар хорижий валютадаги активлар, салкам 14 миллиард доллар эса монетар олтиндан иборат.