Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қишги олимпиадада ташкилотчилар ва кўнгиллилар орасида норавируси​ тарқалди
18.02.2018 16:18,  
22

Пхенчханда бўлиб ўтаётган қишги олимпиадада норавирус билан касалланганлар сони ошмоқда, деб хабар қилди 2018 йилги Қишги Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси вакили Сун Баик Ю.

“Олимпиадада норовирус билан касалланганлар сони 275 кишига етди. Касалланганлардан 225 нафари тузалиб кетган, 53 киши эса карантинда”, — деди Сун Баик Ю.

Хабарда айтилишига кўра, норавирус асосан Олимпиада ташкилотчилари ва кўнгиллилар орасида тарқалган. Спортчилар орасида фақат 2 нафар Швейцариялик атлетларга норавирус юққан.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг Пхенчан шаҳрида қишги Олимпиада ўйинлари 9 февралдан 25 февралга қадар бўлиб ўтмоқда.

Олимпиада ўйинлари бошланишига бир неча кун қолганда спорт мажмуалари қўришлаш хизмати ходимлари орасида ушбу касаллик тарқалгани ҳақида хабар қилинган эди. Ушбу кутилмаган вазият туфайли 1200 қўриқлаш ходимлари 900 нафар аскарлар билан алмаштирилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан