Самарқандлик эркак ўз рафиқасини шафқатсизларча ўлдирди

19.02.2018 | Жамият | 3858

Оилавий можаро фожиа билан якун топди - эркак ўз хотинининг бўйин ва кўкрак қисмига пичоқ билан урди. Ҳодиса 17 феврал куни Самарқанд шаҳрида юз берди, деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

"Соат 16.30ларда Мотрид маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро Р.Кубаев уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, 1983 йилда туғилган Д.Умарованинг бўйин ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган", — дейилади хабарда.

Натижада Д.Умарова воқеа жойида вафот этган.

Тезкор гуруҳ ходимлари Р.Кубаевни қўлга олганлар. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.