Ўтган йили 18 минг киши “қора рўйхатдан” ўчирилди

19.02.2018 | Ўзбекистон | 2552

Ўзбекистонда ўтган 2017 йил давомида 18 минг фуқаро "қора рўйхатдан" ўчирилди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

ИИВ раҳбари Бобожонов айтишига қараганда, махсус комиссия экстремистлар рўйхатига киритилган ҳар бир кишининг ҳужжатларини ўрганиб чиқмоқда.

Вазир сўзларига кўра, ИИВ Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан йўлидан адашган фуқароларининг "пушаймонлик аризалари"ни  қабул қилишда давом этмоқда.  Ушбу аризалар бўйича қарорлар маҳаллий бошқарув органлари, диний муассаса вакиллари, қўни-қўшни ва қариндошлар фикрларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

"Ўтказилган ушбу ишлар натижасида, фақат ўтган йил даовмида 18 мингдан ортиқ фуқаролар махсус рўйхатдан ўчирилди. Улардан 16 минги одатий ҳаётга қайтган ва 9,5 минг нафари ишга жойлаштирилган", — деди вазир.

Ундан ташқари, 2017 йил давомида инсонпарварлик тамойили асосида жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 1 932 маҳкум озодликка чиқарилган ва 8 835 маҳкум манзил-колонияларига ўтказилди, 9 462 маҳкумнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.