Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилмоқда
19.02.2018 20:37,  
106

Ўзбекистон 4 та сайёҳлик шаҳарларида автомобилларни қисқа муддатли ижарага олиш хизмати йўлга қўйилади.

Республикада бу хизмат Rent-Car номини олди. Мазкур хизмат тури илк бор Тошкент, Бухоро Самарқанд, Хоразм тажриба сифатида йўлга қўйилади.

"Автомобиллар ижараси муайян муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ҳайдовчисиз автомобилни беришни кўзда тутади. Ижарани расмийлаштириш учун паспортдан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам керак бўлади", — деб таъкидлашди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида.

Бугунги кунда Ўзбекистон туризм салоҳиятини ривожлаштириш, чет эл сайёҳларни жалб қилиш бўйича аҳамиятли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2018 йил 10 февралдан 7 та (Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия, Япония) давлат фуқароларига 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилди, шунингдек 39 та давлат фуқаролари учун тартиб соддалаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан