Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат бошқарув органларининг матбуот хизматлари фаол ишлай бошлайди
20.02.2018 12:24,  
14

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 февралда имзоланган 125 сонли қарорига мувофиқ, бундан буён барча Давлат бошқарув органларида матбуот хизмати фаолияти такомиллаштирилади.

Ушбу қарорнинг асосий мақсади – давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва аҳоли орасида самарали ва очиқ суҳбатни йўлга  қўйиш, кенг жамоатчиликни оператив маълумот билан ўз вақтида таъминлашдир.

Қарорда, давлат ва хўжалик бошқарув органи раҳбари  ушбу вазифани амалга ошириш учун шахсан жавобгарлиги алоҳида айтиб ўтилган.

Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ахборот хизматларининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • давлат ва хўжалик органи фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни оператив ва объектив маълумот билан таъминлаш; 
  • ОАВлар ва бошқа давлат органлари матбуот хизматлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;  
  • давлат органининг расмий веб-саҳифасида, ижтимоий тармоқларда ва мобил иловаларда  маълумотларни ўз вақтида янгилаб туриш;
  • ахборот майдонинини мониторинг қилиш ва ўрганиш, бошқа муассасалар ахборот хизматлари билан ҳамкорлик қилиш натижасида таҳлилий материаллар яратиш;  
  • камида бир ойда бир маротаба брифинглар, матбуот анжуманлари ташкил қилиш, жумладан давлат ва хўжалик бошқарув органи раҳбари иштирокида;
  • фото, аудио ва видео материаллар заҳирасини яратиш ва бошқалар.

Шунингдек, Ўзбекистон Ахборот ва матбуот агентлиги ва ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси зиммасига эса бир йилда юбир мартотаба “энг яхши матбуот хизмати”, “матбуот хизматлари фаолиятини ёритувчи энг яхши журналист”, каби номинациялар бўйича танловлаш ташкил қилиш топширилган.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан