Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Чон-Ғори анклавида ўзбеклар қандай яшайди?
20.02.2018 15:07,  
179

Илья Буяновский – Москвалик саёҳатчи. У собиқ иттифоқ давлатларини бирма-бир ўрганиб чиқмоқда, натижаларни varandej.livejournal.com блокида чоп этади.

Унинг энг яхши кўрган йўналишлардан бири бу Марказий Осиё давлатлари. Илья 2016 йил куз фаслида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга амалга оширилган икки ойлик саёҳати давомида Чон-Ғорига ташриф буюрди.

Чон-Ғори қишлоғига тасодифий келиб қолиш қийин. Қирғизистон Баткент вилоятига саёҳлар кам келади, Чон-Ғори қишлоғи катта йўллардан узоқда жойлашган. Бироқ, узун қишлоқ кўчасидан ўтаётган йўловчилар тўсатдан унга бу ер Ўзбекистон ҳудуди эканлигини айтишса ҳайрон бўлмасин.

Фарғона архипелаги

Фарғона водийсида давлат чегараси пайдо бўлиши СССРнинг адолатсизлик билан давлатлараро чегараларни белгиланишининг ёрқин ёдгорлигидир. Ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, шунингдек деҳқонлар ва кўчманчилар бу ерда ёнма-ён яшайдилар. Аҳолининг зичлиги ҳар квадрат километрга 600 киши тўғри келади. Чегаранинг мураккаб тузилишига кўра, совет ҳукуматига уч халқни ажратиш қанчалик қийин бўлганлигини кўриш мумкин.

Вдоль улицы стоят типично узбекские дома: огромные усадьбы с глухими фасадами и мощными дарвазами.

Ушбу жараённинг натижасида анклавлар тизими вужудга келди. Қирғизистоннинг Баткент вилоятининг ичида Ўзбекистонга қарашли Сўх, Шохимардон, Чон-Ғори ва Жангайл, шунингдек, Тожикистонга тегишли Ворух ва Ғарбий Калач, Ўзбекистон ичида эса Қирғизистоннинг Барак ва Тожикистоннинг Сарвак ҳудудлари мавжуд.

Сўх — ўн минг аҳолиси бўлган тўлақонли тумандир. Ғарбий Калачда эса — одамсиз даладир. Шохимардонни чегарадан ўн километр ажратиб туради. Жангайл ва Сарвак — мамлакатнинг асосий ҳудуди тўғридан-тўғри кўриниб турган ҳудуд ҳисобланади. Сўхга бошқа туманлардан ҳатто Ўзбекистон фуқароларига кириш осон эмас. Чон-Ғорини бошқа қишлоқлар орасида кўрмасдан ўтиб кетиш мумкин. Шу ўринда, масалан, Қирғизистонда аҳолиси кўпчилиги ўзбеклар бўлган Араван, Арсланбоб ва ҳатто бутун бир Ўзган шаҳари ҳам бор, аммо улар ҳеч қачон анклав бўлмаган.

Ҳар бир анклавда афсоналар мавжуд. Гўёки қачондир раис уни карта ўйинида ютқазган. СССРнинг эски атласларидан фақат Шохимардон олдиндан анклав бўлганлигини тушуниш мумкин: бу ерда Ўзбекистон севимли шоири Хамза ҳалок бўлган.

Бошқа анклавлар ўз республикаларидан аста-секин "ажралиб кетишди": кўчманчилар ерга бириктирилиб, янги қишлоқларни ташкил этишди. Республикаларнинг чегараларини аниқлаштириш кейинчалик амалга оширилди, ва турли йиллардаги хариталарда Ўзбекистоннинг Сўх дарёси бўйлаб узун бурчаги 1960 йилга келиб икки анклавга айланди.

Бу ерга Марказий Осиё давлатларининг нисбатан совуқ муносабатлари ва бир неча марта Жанубий Қирғизистонни қирғиз-ўзбек можароларини қўшса бўлади. Анклавлар кескинликни оширадилар, ва уларнинг кўпчилиги ҳудуд келишмовчиликларини келтириб чиқаради. СССР вақтидаги коммунистларнинг норасмий уйин қоидаларига кўра, уларни ҳал қилиш керак эмас, фақат адоватни сақлаб туришга хизмат қилади.

Шаффоф чегаралар

Чон-Ғори анклави Сўҳ дарёсининг чап қирғоғи бўйича 5 километрга чўзилган. Кўндалангига эса бир километр ҳам чиқмайди. Мен шеригим билан анклавга яқинлашдик, электр харита билан солиштириб турдик, акс ҳолда анклавнинг чегарасини кўриб бўлмайди.

Қирғоқнинг чап тепаликдан мен узун уйлар қаторига тикилиб, кузатиб турдим. У ерда Ўзбекистон белгиларини: масалан, байроқ ёки Хумо қуши белгисини кўриш умид қилдим. Сўх дарёси бўйлаб ўтган кўприкдан ўтганимизда чегарани ҳеч ким қўриқламаётганини тушундик. Биз дарё водийси бўйлаб уйлар томон йўл олдик.

Прохожие здесь в основном киргизы, хотя не этнический состав определяет специфику анклава, а принадлежность Узбекистану

Йўлда ўтаётган чўпонлар ёки уйлар олдидаги ёрқин кийимдаги аёллар, бизга умуман эътибор беришмади, — бу ерларга чет эл сайёҳлари кўп ҳам ташриф буюришмайди.

Мен ҳатто шубҳаландим ҳам, аҳоли бу ерда анклав эканлигини билишармикан? Бу ерда машина тўхтади ва ёш йигит машинадан тушиб, табассум билан ерга кўрсатиб "Ўзбекистон ҳудуди! (Узбекистан территория)" деб айтди.

Биз жавобан рус тилида жавоб бердик. Ушбу йигит, бу ерда энди асосан қирғизлар яшашмоқда, ўзбеклар йилдан йилга камайиб кетмоқда деб айтди; чегара йўқ, бирон ўзбек куч тизими ходими йўқ, трассанинг асосий кириш қисмида баъзан қирғиз аскарлари туришади. Ўзбекистон билан алоқа қилиши ҳақида саволимизга, суҳбатдошимиз тушунарсиз нарсаларни жавоб берди. Тушунимча, бирон нарса керак бўлганда у ерда боришади, бироқ Қирғизистонда яшашга ўрганиб қолишган.

Чон-Ғорининг ягона асфальт қилинган йўли бу Қирғизистон қишлоғи билан ўтган йўл ҳисобланади. Ундан тепаликларга бурама йўлакчалар чиқиб кетади. Тепада катта ариқ ўтган, навигатор бизга аҳлат ташланган жойдан ўтишни таклиф қилади. 

Местные заваливают границу мусором в знак протеста против всех границ мира

Биз Чон-Ғорига биз "орқа томондан" кириб бордик. Қишлоққа асосий кириш йўли — шимолдан, у ердан Баткен-Ўш трассаси ўтган. У ерда Қирғизистон кичик ҳарбий пости жойлашган, бироқ у ерда машиналар танлаб текширилади ва улар давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳақида штамп қўйиш ваколатига эга эмас.

Деярли оддийгина қишлоқ

Ташқи кўринишда Чон-Ғори — энг оддий қишлоқ. Атрофида занглаган нефт кон насослар — қишлоқ кичик ва эски бўлган нефт кони олдида жойлашган.

Анклавга пиёда кириб борганизда оддий қишлоқ ҳаётини кўрасиз: тор кўчалар орасида лой ғиштдан ясалган баланд деворлар, ўйилган эшиклар, яйловларда моллар, мевали боғлар ва тандирлардан тутун чиқишини кўрасиз.

Марказий Осиё давлатлари чекка жойларда ҳаёт бир меъёрда давом этади ва бу кичик қишлоқда оддий инсон ҳаёти учун ҳамма нарса бор. Масалан, ҳовуз олдидаги ҳиёбон, у жойда ғозлар сузмоқда. Қишлоқдан чиқиш жойида — кичик масжид бор. Масжид ҳовлисида катта қабр тоши ўрнатилган.

Чон-Ғорида шифохона ва мактаб бор. Шифохона деворида биз ўзбек тилида ёзилган плакатни кўрдик. Унинг тагида Қирғизистон давлат рақамли автомашиналар қўйилган. Бу ерда шифохона қоровули келди, у бизнинг паспортимизни текшириб, оқ йўл тилади.
Чон-Ғоридаги катта ёшдагилар бизни вазминлик ва жуда ҳушмуомалик билан кутиб олишди. Болалар эса биринчи марта сайёҳларни кўрганидан ҳайрон бўлиб, қувнаб кетишди.

Кичик дўконда Ўзбекистон сўми ва Қирғизистон соми қабул қилинади. Бюджет ташкилоти ходимлари ойликларни сўмда олишади, қирғиз сомини эса Баткетдан савдогарлар ва Россиядан қайтаётган меҳнат муҳожирлари олиб келишади. Яқин атрофдаги Қирғизистон қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон маҳсулотларини сотиб олиш учун келишади, шу жумладан ароқни. Бу ерда унга талаб мавжуд.

Чон-Ғорида ўзбеклар қишлоқ аҳолисининг ярмини ташкил қилади. Аста-секин қирғизлар анклавни тўлдиришмоқда. Чон-Ғорининг ташқи тузилиши кўпроқ Ўзбекистонга ўхшайди, аҳолиси эса юз кўриши ёки кийими кўпроқ қирғизистонликларга ўхшайди. Бироқ бу ерда миллатлар ўртасида адоват излари йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан