Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Германия банклари 100 миллион евролик шартнома имзолашди
20.02.2018 17:40,  
5

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Германиянинг "АКА Bank" ўртасида 100 миллион евро тенг бўлган кредит шартномаси имзоланди.

Ушбу шартномада Германия ва Европа иттифоқининг бошқа давлатларидан товарларни ва хизматлар импортини ўз ичига олган инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун Миллий банкга кредит чизиғини ажратишини кўзда тутади.

Ўзбекистон банк идорасида таъкидлаб ўтганидек, Германия банки билан шартнома имзоланиши — бу Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 2017 йил ноябр ойида Германияга амалга оширилган ташриф давомида эришилган келишувларнинг амалий ифодасидир.

Ундан аввал Ўзбекистон Миллий банки Германиянинг етакчи банклар билан умумий қиймати 950 миллион евро, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бўйича 100 миллион доллар, Россия "Газпромбанк" томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 153 миллион доллар, шунингдек Туркия Türk Eximbank томонидан 44 миллион доллар ажратиш бўйича келишув имзоланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан