Туркияда расмий равишда ишлаётган ўзбекистонликлар сони эълон қилинди

20.02.2018 | Жаҳон | 3831

Туркия меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, 2017 йилда 87 190 нафар хорижлик фуқаро мамлакатда ишлашга рухсат олган. Уларнинг катта қисми сурияликлар - 20 970 нафар.

Иккинчи ўринда Грузиядан - 7 317 нафар фуқаро, Қирғизистондан - 6 360, Украинадан -  5 761, Хитойдан - 4 288, Туркманистондан - 3 847, Ҳиндистондан - 3 055, Ўзбекистондан - 2 465, Россиядан - 2 290 нафар фуқаро Туркияда ишлаш учун расмий рухсат олган.

Бундан ташқари, ишлашга рухсат олганлар орасида АҚШ (983), Буюк Британия (965), Германия (960), Италия (649) ва Франция (543) фуқаролари ҳам бор.

Ўтган йилда Туркияда ишлашга изн олиш учун 100 минг нафар чет эл фуқаролари мурожаат қилган ва улардан 87 190 нафарига рухсат берилган.