Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда "қора ўлим" касаллиги бош кўтармоқда
21.02.2018 15:57,  
493

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонда оқсил, чечак, куйдирги, қутуриш, ўлат ва Қрим-Конго геморрагик иситма каби инсон ва ҳайвонлар учун ўта хавфли юқумли касалликлар қайд этилган, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, эпизоотик вазият ҳамон мураккаблигича қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йилнинг ўтган даврида республикада табиий ўчоқларнинг фаоллашуви натижасида Ўзбекистонда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги 16 ҳолатда қайд этилган.

Жумладан, Сирдарё вилоятида — 7 та, Қашқадарёда — 5 та, Жиззахда — 3 та, Қорақалпоғистонда — 1 та Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ўта хавфли юқумли касалликлар гуруҳига киради. У маҳаллий аҳоли тилида "қора ўлим" деб ҳам юритилади.

Касаллик одамларга асосан майда шохли ва йирик шохли қорамоллардаги каналарни териш, уларни жунини олиш ёки чўл ҳудудларида уларни боқиш жараёнида кана чақиши орқали юқади. Иксод каналарининг ҳазм йўлларида кўплаб миқдорда касаллик қўзғатувчиси бўлган вируслар бўлади ва кана одамни чаққанда қонига тушади.

Ушбу касаллик билан ҳайвонлар касалланмайди ва клиник белгилар намоён қилмайди. Ҳайвонлар касаллик қўзғатувчиси ва ташувчиси (каналар) учун резервуар бўлиб ҳисобланади.

Вирус ажратган моддалар натижасида одам қони ивиши издан чиқади. Оқибатда бурун ва бошқа табиий тешиклардан қон кетиши кузатилади. Касаллик оғир кечади ва ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса оқибати нохуш тугаши мумкин.

Канани қўлда териш, ўлдириш мумкин эмас.

Иксод каналарини бутунлай йўқ қилишнинг иложи йўқ. Улар ниҳоятда яшовчан бўлиб молхона девори тирқишида ўн йилгача оч ухлаши исботланган.

Касалликка қарши курашиш учун биз нима қилишимиз лозим?

Қишлоқ ҳудудларидаги якка хўжаликларда чорва молларини сақлаш шароитини тўғри ташкил этиш ва каналарнинг кўпайишига йўл қўймасликларига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Каналарни йўқ қилиш учун уй ҳайвонлари териси йилнинг март ойидан сентябрь ойига қадар ҳафтада бир марта хлорли бирикмалар билан махсус ишловдан ўтказилиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан