Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг яна бир мамлакатга ташриф буюриши кутилмоқда
21.02.2018 16:11,  
3

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил баҳор фаслида Озарбайжонга расмий ташриф билан бориши мумкин. Бу ҳақда 20 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган икки давлат тадбиркорлари бизнес-форумида Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

«Президентлар бир-бирини яхши танийди, улар бир қатор халқаро майдонларда учрашишган. Аниқ санани ҳозир айтиш қийин, лекин ташриф шу йилнинг баҳори, эҳтимоли билан май ойи охирида бўлади», — деди элчи.

Дипломатнинг таъкидлашича, ташриф давомида кенг доирадаги йўналишлар, хусусан, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Томонлар транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш, жумладан, Баку — Тбилиси — Карс йўлагини яратиш масаласини ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан