Адҳам Икромов: Ўзбекистонда инвестициялар учун тўсиқлар йўқ қилинган

21.02.2018 | Ўзбекистон | 2475

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий жиҳатдан ҳукумат структурасида катта ўзгаришларни амалга оширди, бу эса ўз навбатида мамлакатга инвестиция киритиш жараёнини соддалаштирди, деди Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрoмов.

"Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси тузилган бўлиб, унинг ваколатхонаси мамлакатнинг ҳар бир туманида мавжуд", — дея изоҳлади Икрамов.

Икрoмовнинг тушунтиришича, бунда шунингдек, миллий валютанинг эркин конвертацияси ҳақидаги қарор ҳам муҳим рол ўйнади.

"Ўзбекистонга маблағ киритган ҳар қандай тадбиркор ўз профитини олиши мумкин", — қўшимча қилди у.

Умуман олганда, давлат аппаратининг қайта қурилиши жараёни ва қатор қарорлар шунга олиб келдики, Ўзбекистондаги инвестицияларга оид тўсиқлар олиб ташланди.