Адҳам Икромов Ўзбекистон ва Тожикистон тахминан неча миллион долларлик шартнома имзолашини айтди

22.02.2018 | Иқтисод | 2479

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошқа давлатлардаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик учун ҳар йили янги йўл харитасини тайёрлайди, деди Sputnik Ўзбекистон радиосига берган интервьюсида Ўзбекистон ССП раиси Адҳам Икрoмов.

"Биз Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқдик. Айни вақтда инвестиция пакетларига эгамиз. Бизнинг томондан ва Тожикистон томонидан бу тахминан 15-20 миллион долларни ташкил этади, Ўзбекистон президентининг Душанбега ташрифи доирасида ушбу экспорт-импорт шартномаларини имзолашни режалаштирмоқдамиз", — деб таъкидлади Ўзбекистон ССП раиси.

Икрoмовнинг айтишича, ташкил этилаётган кенгашда ҳар бир томондан 15 нафардан вакил бўлади. Улар амалдорлар, бизнесменлар ва икки мамлакат Савдо-саноат палатаси вакиллари бўлиши айтилмоқда.

Ушбу янги гуруҳнинг биринчи мажлиси тез вақтда бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи эса жорий йил март ойига режалаштирилган.