Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро рейтингда қуйи ўринлардан бирини эгаллади
22.02.2018 12:09,  
5

Transparency International халқаро ташкилоти 2017 йил якунларига кўра коррупцияга қарши кураш даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон 22 балл тўплаб, 180 та поғонанинг 157-сида жойлашди ва ушбу ўринни Бурунди, Гаити ва Зимбабве билан бирга бўлишиб олди.

Коррупцияга қарши кураш индекси экспертлар ва тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўров асосида тузилади ва 0 дан 100 гача бўлган балл шкаласида баҳоланади, бу ерда 0 коррупциянинг энг юқори даражасини, 100 энг паст даражасини англатади.

Рейтингда энг кўп балларни Янги Зеландия (89 балл), Дания (88), шунингдек, Финляндия, Норвегия ва Швейцария (85 баллдан) тўплади. Индексдаги энг пастки ўринлар эса Сомали (9 балл), Жанубий Судан (12 балл) ва Сурия (14 балл)га насиб этди.

Шунингдек, рўйхатда Қозоғистон 122-ўрин (31 балл), Қирғизистон ва Россия — 135-ўрин (29 баллдан), Тожикистон — 161-ўрин (21 балл), Туркманистон — 167-ўрин (19 балл)да жойлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан