Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда тест синовларини назорат қилиш тартиби кескин ўзгаради
22.02.2018 19:02,  
106

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қарорда таъкидланишича, сўнгги йилларда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини топширувчи абитуриентлар сонининг ошиб бориши йилига ўртача 10 фоизни ташкил этмоқда. Таҳлилларга кўра, 2018 йилда олий таълим муассасаларига 810 мингдан ортиқ абитуриентларнинг ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Абитуриентлар сонининг кескин ўсиши тегишли равишда тест синовлари жараёнига давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда жалб этилаётган назоратчилар сони ва тест материалларини сифатли тайёрлаш билан боғлиқ ишлар ҳажми ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Тест синовлари жараёнига жалб этилаётган иштирокчилар сони ва тест материалларини сифатли тайёрлаш билан боғлиқ иш ҳажмининг ортиб бориши танланган бино ва аудиторияларнинг жиҳозланиши белгиланган талабларга жавоб бермаслигига, бинолар олий таълим муассасаларида ташкил этилган бош штабдан узоқ масофада ва тарқоқ жойлашишига олиб келди. Бунинг натижасида тест синовларини назорат қилиш сифатининг тушиб кетиши кузатилди.

Давлат тест марказининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича: марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш; марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Қарор билан Давлат тест марказининг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:

— тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш, натижаларини таҳлил этиш ва эълон қилиш;

— тест технологияларини ривожлантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш;

— чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш.

Шунингдек қарор билан Давлат тест марказининг янгиланган тузилмаси ва низоми тасдиқланди.

Давлат тест марказининг марказий аппарати тузилмасида Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси, Тест синовларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари ташкил этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан