Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайдовчилик гувоҳномасини текширувчи янги қурилма яратилди
22.02.2018 19:28,  
488

Тошкент шаҳридаги «Яшнобод» инновация технопарки резиденти бўлган My Air Group IT Service масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаларини текширишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди, деб хабар беради «Халқ сўзи».

«Мазкур тизимни амалга ошириш учун кўп функцияли назорат касса машинаси (KHКМ)«ACА»  қурилмасидан фойдаланилади. Яъни бу қурилма камера орқали ходимнинг ҳайдовчи билан мулоқотини видеотасмага ёзиб олиш имконини беради», — дейди My Air Group IT Service компанияси савдо ишлари бўйича директор Саидазиз Мирзаев.

ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари автомобилни тўхтатиб, KHКМ «ACА» қурилмасидаги «Ҳужжатларни текшириш» тугмасини босади. Шунда ушбу қурилма автоматик тарзда камерани ишга туширади.

Бундан ташқари, ускуна ЙҲХ ходимининг транспорт воситасини тўхтатган вақтдан бошлаб, автомобиль эгаси билан мулоқотини узлуксиз равишда ёзади. Бу эса хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ёки ҳайдовчи билан қўпол муомалада бўлиш каби келишмовчиликларга чек қўяди. Буюртмачининг хоҳишига кўра, ёзув автоматлаштирилган режимда йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида жойлашган серверга узатилиши ҳам мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси «ACА»  қурилмасининг тегишли нуқтасига яқинлаштирилса, онлайн тарзда сервер билан синхронлашув рўй беради ва экранда ҳайдовчи ҳақидаги маълумот акс этади. Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларига доир рўйхат (агар улар мавжуд бўлса) кўринади ҳамда интизомнинг бузилиши ҳақидаги ахборот ифодаланган чек чиқариб беради.

Ушбу қурилма орқали жаримани шу жойнинг ўзида тўлаш мумкин. Бунинг учун NFC (контактсиз транзакция) ҳуқуқларини текширишдан сўнг, тегишли интизом бузилиши бўлими танланиб, сўнг «Жаримани тўлаш» тугмаси босилади.

KHКМ «ACА»  барча турдаги тўлов манбалари, яъни пластик карточкалар, нақд пул, мобил иловаларни қабул қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан