Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аслида жамиятимиздаги энг катта ижтимоий иллат нимада?
23.02.2018 09:42,  
402

Сўнгги вақтда ижтимоий ҳаётдаги энг йирик ёки энг муҳим муаммолар деб турли хил муаммолар кўрсатиляпти. Айниқса, юксак маънавиятни ўзига байроқ қилиб олганлар арзимаган нарсаларни ҳам ўта жиддий муаммо қилиб кўрсатишяпти, халқ тили билан айтганда "пашшадан фил ясашяпти". Кимдир бугунги жамиятимизнинг энг катта муаммосини “турк сериали“да деб тарғиб қилаётган бўлса, бошқа киши қайсидир қўшиқчининг сони кўринганидан миллий фожеа ясамоқчи бўляпти.

Аслидачи? Аслида жамиятимиздаги энг катта ижтимоий иллат нимада?

Ман энг катта ижимоий иллат ёлғонда, фирибгарликда деб, биламан. Ёлғон, фирибгарлик, ўғрилик бизнинг жамиятимизда шу қадар кенг тарқалдики, уни кириб бормаган жойи, у кириб бормаган соҳа қолмади: имтиҳонларда, тижоратда ва ҳатто никоҳ муносабатларида одамлар ёлғонни кенг ишлатишмоқда. Бугун бир сайтда ўқиб қолдим. Ўтган бир йилда бўлиб ўтган ўғриликларни бир фоизи Аллоҳнинг уйи бўлган масжидларимизда бўлиб ўтибди. Шу даражага етиб бордикки, одамларимиз ҳатто ўзини ўзи алдаяпти. Ахир бошқаларга озор етказмасликни, алдамасдикни тарғиб қиладиган дин — бу бизнинг муқаддас динимиз Ислом эмасми?

Аслида, муқаддас динимиз Исломда энг қораланган нарсалар бу сериал дубляжи эмас, аксинча бу ёлғон ва фирибгарликдир. Мусулмон киши барча ёлғонлардан устун бўлиши ва ҳар қандай шаклдаги риёдан эҳтиёт бўлиши керак. Муқаддас Ислом дини — адолат дини. Муқаддас динимиз Ислом мусулмонларга ёки мусулмон бўлмаганларга нисбатан алдашни ва фирибгарликни мутлақо тақиқлайди.

Шу кунларда Имом Ал-Бухорийнинг «Ал-Жоми ас-саҳиҳ» китобини ўқиш билан бандман. Шу ва яна бир қатор ўқиб кўрган манбааларим Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) ёлғон ва фирибгарликнинг нақадар оғир гуноҳ эканлиги ҳақида бир неча ўринда қаттиқ огоҳлантирганликларини кўрсатди.

Қуръон-и Карим, ҳадис ва буюк олимларнинг китобларида мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганларга нисбатан ёлғон ва фирибгарликнинг тақиқланиши ҳақида қанчалик кўп ёзилганлиги, мусулмонлар қанчалик кўп марта фирибгарлик ва ёлгон ишлатмасликдан огоҳлантирилганлигини кўриб ҳайрон колдим.

Яна бир марта гувоҳ бўлдим, муқаддас динимиз Ислом бу ростгўйлик, халоллик динидир. 
Ўзини мусулмон деб билган ҳар қандай шахс ёлғондан ўзини тийиши, бировнинг ишончини топтамаслиги, бировга ёлҳон тухмат қилмаслиги керак.

Пайғамбаримиз (С.А.В) шундай деганлар:

“Ким бизга қарши қурол билан юрса, биздан эмас. Бизни ким алдаса, у бизлардан эмас" (Ҳадисдан).

Бошқа бир ҳадисда

Пайғамбар (С.А.В) бозорда бир марта маҳсулот сотувчиси олдида қандай тўхтаганликлари айтилади. Юқорида, барча маҳсулотлар яхши кўринарди, аммо Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ ўз маҳсулотини мақтаб турган бир савдогар олдига етиб келганларида, маҳсулотни ушлаб кўрдилар, у маҳсулот нам бўлганлигини аниқладилар. У зот: «Ё парвардигор, бу нима?» - деб сўрадилар. Савдогар: «Ёмғирда намиқиб қолибди, эй Расулуллоҳ», деди. Кейин Пайғамбаримиз (С.А.В): “Унда нима учун уни чиройли қилиб териб, мақтаб тепага қўйиб қўйдингиз? Ахир бизни алдаган киши биздан эмас "(Ҳадисдан).

Ҳар бир мусулмон учун ҳалоллик, самимият, ваъдага вафо энг олий хусусиятлар бўлиши керак. Мусулмон жамиятининг аъзолари тақводорлик, садоқат ва содиқлик билан ажралиб туриши керак. Ёлғон ва фирибгарлик, исломий жамиятга бегона бўлган фазилатлардир. Мусулмонлар орасида айғоқчилар, хоин ва ёлғончилар учун жой йўқ.

Ёлғон ва фирибгарлик ҳар икки дунёда ҳам инсон учун шармандалик, гуноҳлар энг ёмонлари ҳисобланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) мусулмонлар орасида ҳам бир қатор фирибгарликлар бўлишини истисно қилмадилар, лекин фирибгарлар қиёмат кунида хоинлик байроғи билан тириладилар, деб айтдилар. Унинг тили "хоинман" деб қичқиради ва қолганларни эътиборини қаратади.

Ҳадисда айтилади:

“Ҳар бир фирибгарда қиёмат кунида хоинлик ёрлиғи бўлади. Муслимлар у ҳақда: «Бу Шайтоннинг хоинидир», дейишади" (Саҳиҳ ал-Бухорий).

Қиёмат кунида фирибгарлар (ёлғончилар) Пайғамбаримизни учратганда уларнинг аҳволи оғирлашади. Уларнинг гуноҳи шунчалик оғирки, улар илоҳий раҳм-шафқатдан маҳрум қилинадилар.

Ал-Бухорий ривоят қиладилар:

“Пайғамбаримиз (САВ) айтдилар: Мен қиёмат кунида уч хил шахсга юз ўгираман: ваъда қилиб, ваъдасининг устидан чиқмаганга, бир эркин шахсни қул қилиб сотганга, бир кишини ишлатиб, фойда кўриб, унинг ҳаққини тўламаганга“.

Ал-Бухорий ривоят қиладилар:

“Мунофиқнинг тўртта аломати бор: У инсон ишончига киради ва сўнг хиёнат қилади. У манфаат йўлида ёлғон гапиради. У ваъда беради ва ўз ваъдасига вафо қилмайди. У гуноҳсизларга туҳмат қилади "(Саҳиҳ ал-Бухорий).

Шунинг учун ҳақиқий мусулмон ёлғондан, фирибгарликдан, хиёнат қилишдан, туҳматдан йироқ бўлиши керак.

Агар, кундалик ҳаётда ҳар биримиз ёлғондан тийилганимизда, ҳалолликни ўзимизга байроқ илиб олганимизда жамиятимизда муаммолар бугунгидан анча кам бўларди.

Шу учун ҳам биз бугун қайсидир турк сериали, отарчининг клипини эмас, мижозини алдаётган савдогарни, талабасидан пул талаб қилаётган домлани, порасини олиб хавфли жиноятчини озод қилаётган қозини, бировларга миллатга хиёнат килдинг, деб тухмат қилаётган ахли илмни, даромад мақсадида беморга кераксиз қиммат дорини ёзиб бераётган табибни, ўз юртдошини алдаб Россияга олиб бориб сотаётган фирибгарни танқид қилишимиз керак. 


Мана бизнинг асл ижтимоий муаммолар каерда?

Хаммамизга Оллох тўгри йўлни кўрсатсин!

Фируз Аллаевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан