Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар рад этилди
23.02.2018 12:34,  
2

Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олинмаган. Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ходими Қодировга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида тарқалган хабарларни расман инкор қилди, деб ёзади «Kun.uz».

Манба собиқ прокурор билан боғлиқ ҳеч қандай тергов жараёнлари ҳам кетмаётганини таъкидлади.

Бундан аввалроқ Рашиджон Қодиров 22 февраль куни қўлга олингани, унга нисбатан йирик миқдорда давлат мулкини ўзлаштириш ва хориж банклари воситасида пул ювиш амалиётлари ўтказиш айби қўйилаётгани ҳамда унга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабар берган эдик.

Республика Бош прокурори лавозимида 2000 йил апрелидан фаолият юритиб 15 йил ишлаган Рашиджон Қодиров 2015 йилнинг апрелида ишдан бўшатилган эди. У 2015 йил майидан Республика Конституцион суди аъзосига айланган, аммо 2017 йилнинг августидан суд аъзолари таркибида унинг номи йўқ бўлиб қолганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан