Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман тан олинди. Cобиқ бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан қатор моддалар билан жиноят иши қўзғатилди
24.02.2018 13:24,  
1

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 (Товламачилик), 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддалари (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

"23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади Бош прокуратура пресс-релизида.

Аввалроқ хорижий ОАВларда Рашид Қодиров қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган, маҳаллий интернет нашрларда Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ходими Қодировга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида тарқалган хабарларни расман инкор қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан