Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ИИВ: Ҳар олтита автобусдан бири техник носоз
24.02.2018 13:39,  
2

Қозоғистонда транспорт хизмати кўрсатадиган автобусларнинг ҳар олтитадан бири техник носоз. Бу ҳақда "Автобус" оператив-профилактика тадбири натижаларига асосланиб мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев маълум қилди.

Унинг айтишича, Қозоғистонда автобус ҳайдовчилари айби билан йилига 500 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлади, бунинг оқибатида 60 га яқин киши ҳалок бўлади ва 800дан ортиқ киши жароҳатланади.

Профилактика тадбири давомида полиция ходимлари жамоат транспорти ҳайдовчилари томонидан 19 мингдан ортиқ қоида бузиш ҳолатларини аниқлади. 

"Нафақат ўзи, балки йўловчилар ҳаёти учун ҳам жавобгар бўлган ҳайдовчилар 14 ҳолатда маст ҳолда транспорт бошқаргани аниқланди. Ҳаттоки гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳолда автобус бошқараётган ҳайдовчи қўлга олинди", — деди вазир ўринбосари.

Унинг билдиришича, Ақтўбе вилоятида гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳолда йўловчи ташиётган автобус ҳайдовчиси ушланган.

Тадбир натижасида текширилган транспорт воситаларининг ҳар олтинчиси техник носозлиги аниқланган. Аянчлиси, уларнинг ярмидан кўпи йўлга чиқиш олдидан техник назоратдан ўтказилганлиги қайд этилган.

Ақтўбе вилоятида шу йилнинг январь ойида автобус ёниб кетиб, кўплаб фуқаролар ҳалок бўлганидан сўнг Қозоғистонда автобусларни ёппасига текширувдан ўтказиш бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан