Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов: Россияда Ўзбекистоннинг тўртта янги консулхонаси очилди
25.02.2018 14:06,  
10

Россиянинг бир нечта федерал округида Ўзбекистоннинг бош консулликлари таъсис этилди, деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов.

"Владивосток, Екатеринбург, Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларида Ўзбекистоннинг бош консулликларини таъсис этиш ҳақида Россия ҳукуматининг фармойиши эълон қилинди", — деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Вазир Россиянинг яна қайси ҳудудларида консулликлар очиш зарурлигини аниқлаган ҳолда Россия ҳукумати билан ҳамкорликда ушбу жараён давом эттирилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 22-23 феврал кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Россияга ташриф буюрди. Ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасби Сергей Лавров ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан музокаралар ўтказди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан