"Ўзбектелеком"га янги бош директор тайинланди

25.02.2018 | Ўзбекистон | 2243

Фарҳод Рўзиев "Ўзбектелеком" компаниясига директор этиб тайинланди. Фарҳод Рўзиев Шуҳрат Қодировнинг ўрнига тайинланди. Янги директорни умумий йиғилишда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев таништирган.

Фарҳод Рўзиев бунга қадар Sarkor Telekom компанияси директори лавозимида ишлаган, шунингдек, АҚШнинг Winncom Technologies компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида ишлаган. У 2011 йилда Ўзбекистондаги интернет-провайдер — Uzonline лойиҳасини яратувчилардан бири бўлган.